2022 йилги кириш имтиҳонларини қандай ўтказиш режалаштириляпти?
Бу йил мактабни 600 минг ўқувчи битиради. Олдинги йилларда мактабларни битирганларни ҳам қўшиб ҳисобласа, жами 1 млн 7 минг абитуриент ОТМга кириш учун ҳужжат топшириши прогноз қилиняпти.
Бугун, 29 март куни Давлат тест маркази мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди ва 2021/2022 йилги қабул бўйича қилинаётган режалар маълум қилинди.
Анжуманда Давлат тест маркази директори Мажид Каримовнинг маълумот беришича, бу йилги тест синовлари учун тайёргарлик бошланган.
“ДТМ томонидан 2022 йилда 50га яқин тест турлари ўтказилиши ва унда 2 млн атрофида талабгорлар қатнашиши кутиляпти.
ОТМларнинг бакалавриат босқичига кириш учун 1 млндан ошиқ абитуриент ҳужжат топшириши кутиляпти. Тест синовларини ўтказиш учун бинолар рўйхати ҳам шакллантирилган. Агар пандемия вазияти бўлмаса, 99 та катта сиғимдаги анъанавий биноларда имтиҳон ўтади. Агар пандемия бўлса, 53 та стадион ва хиёбонда имтиҳонлар ўтказилади”, деди Мажид Каримов.
ДТМ бош бошқарма бошлиғи Фарҳод Мирзаевнинг аниқлик киритишича, мактабларни 600 мингдан ошиқ ўқувчи битиради. Уларни қўшиб ҳисоблаганда, бу йилги қабулда жами 1 млн 7 мингга яқин абитуриент ҳужжат топшириши прогноз қилиняпти.
Матбуот анжуманида чет тилидан ижодий имтиҳон олинадиган 6та ОТМ билан боғлиқ режалаштирилаётган янгиликлар ҳам маълум қилинди.
Чет тили биринчи фан бўлган йўналишлари учун ижодий имтиҳон олинадиган 6та ОТМ:
- Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети;
- Самарқанд давлат чет тиллари институти;
- Тошкент давлат шарқшунослик университети;
- Тошкент давлат педагогика университети;
- Қўқон давлат педагогика институти;
- Нукус давлат педагогика институтига 40 мингдан ортиқ абитуриент ҳужжат топшириши кутиляпти.
Ушбу 40 минг нафар абитуриентнинг 34 минги инглиз тилидан имтиҳон топшириши, қолган 6 минг нафари эса бошқа чет тиллари йўналишларида экани тахмин қилиняпти. Инглиз тилида катта контингент – 34 минг абитуриент борлиги ҳисобга олиниб, бу фандан ижодий имтиҳон компьютерда онлайн олиниши, қолган 6 минг абитуриентдан эса бошқа чет тилларидан имтиҳонлар қоғоз шаклида олиниши мумкин. Барча турдаги имтиҳон саволлари олдиндан синовдан ўтказилиб, янгиликлари эълон қилиб борилади.
Мавзуга оид
12:07 / 23.10.2024
“Катта натижаларга эришиш мумкинлигини қизларимга исботлаш учун IELTS’дан максимал балл олишга ҳаракат қилдим” — IELTS’дан 9 балл олган илк ўзбекистонлик аёл
18:52 / 13.08.2024
“Талабаларим олдида уялиб қолмаслик учун тил ўргандим” – 67 ёшида инглиз тилидан B2 даражасини олган отахон
20:56 / 26.06.2024
Украинада инглиз тили боғчадан мажбурий ўқитиладиган бўлди
12:12 / 22.04.2024