Мавлуд Човушўғли Россия ва Украина ташқи ишлар вазирлари учрашув ўтказишга тайёрлигини маълум қилди
Човушўғли тинчлик мулоқоти учун майдонча сифатида яна Истанбул танланишига умид билдирди.
Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли Россия ва Украина ташқи ишлар вазирлари ўзаро учрашув ўтказиш ғоясини қўллаб-қувватлаганини маълум қилди.
«Дмитрий Кулеба ва Сергей Лавров учрашувга тайёр эканликларини маълум қилишди. Яқин бир-икки ҳафта ичида Украина ва Россия ташқи ишлар вазирлари даражасида учрашув ўтказилиши мумкин», - деди у.
Човушўғлининг сўзларига кўра, Россия ва Украина делегацияларининг Истанбулда бўлиб ўтган учрашувида томонлар «муҳим масалалар» юқори даражада муҳокама қилинишига келишиб олган.
«Ташқи ишлар вазирлари учрашувида келишувга эришилса, тасдиқланади. Навбатдаги босқич икки мамлакат раҳбарлари учрашуви бўлади», - деди Туркия ташқи ишлар вазири.
Мавлуд Човушўғли тинчлик мулоқоти учун майдонча сифатида яна Истанбул танланишига умид билдирди.
29 март куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида Россия ва Украина делегацияларининг музокаралари бўлиб ўтди.
Мавзуга оид
20:45 / 21.09.2024
Зеленский Россия билан музокара учун «учта банд» тайёрлаётганини маълум қилди
17:47 / 21.09.2024
Украинадаги урушнинг ҳозирги палласи: экспертлар шарҳи
16:30 / 21.09.2024
Украинада 300 дан ортиқ аҳоли пункти номи ўзгартирилади
15:30 / 21.09.2024