Сирдарёда ўқувчи-қизлар ўртасида жанжал юз берди. Бунга Instagram’даги ҳақорат сабаб бўлгани айтилди
Орани очиқ қилмоқчи бўлган қизлар Гулистон шаҳридаги 4, 5 ва 18-сонли умумтаълим мактабларининг ўқувчилари экани аниқланган.
Теlegram’да Сирдарёда ўқувчи қизлар ўртасида юзага келган жанжал акс этган видео тарқалди. Видеода мактаб формасидаги бир неча нафар қизнинг бошқа бир ўқувчи қизни калтаклаётгани, шу жойда бўлган йигитлар эса жараённи шунчаки томошабин сифатида кузатиб тургани акс этган.
Халқ таълими вазирининг матбуот котиби Лайло Рустамова интернетда тарқалган видеога муносабат билдириб, Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрининг 5-сонли мактаб ўқувчилари ўртасида юзага келган келишмовчилик деб айтилаётган ҳолат мутасаддилар томонидан ўрганилаётганини маълум қилганди.
Сирдарё вилояти ИИБ томонидан олиб борилган суриштирув давомида воқеанинг барча иштирокчилари, видеодаги қизларнинг шахси аниқланган. Қайд этилишича, ўқувчиларнинг жанжали ҳодисага гувоҳ бўлган йигитлар томонидан видеога олинган.
“Instagram ижтимоий тармоғи орқали бир-бирини ҳақорат қилгани натижасида Гулистон шаҳридаги 4, 5 ва 18-сонли умумтаълим мактабларининг ўқувчи қизлари ўртасида жанжал келиб чиққани ва қизлар бир-бирига тан жароҳати етказгани, жанжални икки ўқувчи видеотасвирга олиб, Telegram орқали тарқатиб юборгани аниқланди. Ҳозирги кунда мазкур ҳолатлар бўйича масъул ходимлар томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади вилоят ИИБнинг видеобаёнотида.
Қизларнинг ота-оналари ва васийлари уларнинг тарбиясига етарли даражада эътибор бермаганликларини тан олиб, узр сўрашган ва келгусида уларнинг хулқи ҳамда юриш-туришини назоратга олишларини таъкидлашган.
Вилоят ИИБнинг маълум қилишича, ҳодиса юзасидан масъул идоралар билан ҳамкорликда ўтказилаётган суриштирув натижасига кўра жанжалда иштирок этган шахслар ва уларнинг ота-оналарига нисбатан қонуний чора кўрилади.
Мавзуга оид
18:31 / 23.09.2024
Қозоғистон ва Ўзбекистон Сирдарёда 10 та гидропост ташкил қилади
08:00 / 13.09.2024
Сирдарёда 2 ёшли боғча боласи вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди
16:00 / 07.09.2024
Сирдарё, Навоий ва Тошкент вилоятида “права” олиб беришни ваъда қилганлар ушланди
08:10 / 06.09.2024