Ўзбекистон | 16:58 / 05.04.2022
9163
2 дақиқада ўқилади

2021 йилда ЙТҲлар оқибатида қарийб 2 ярим минг киши ҳалок бўлган

Бугун, 5 апрел куни Сенатда Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Мажлис давомида давлат харидлари, соғлиқни сақлаш ва бошқа йўналишларда амалга оширилаётган ишлар, ютуқ ва камчиликлар муҳокама қилинди, айрим рақамлар очиқланди. 

Қайд этилишича, 2019 йилда 8 092 та йўл-транспорт ҳодисасида, жами 9 минг 990 нафар фуқаро жароҳатланиб, шундан 2 минг 67 нафари ҳалок бўлган бўлса (ўлим кўрсаткичи 20,7 фоиз), 2020 йилда 6 982 та ЙТҲда 8 минг 553 нафар фуқаро жароҳатланиб, 1 минг 962 нафари ҳалок бўлган (ўлим кўрсаткичи 23 фоиз).

2021 йилда эса 10 001 та йўл-транспорт ҳодисасида 9 минг 230 нафар фуқаро жароҳатланиб, 2 минг 436 нафари ҳалок бўлган (ўлим кўрсаткичи 21 фоиз).

Бундан олдин Тошкентда ЙТҲлар кўпроқ қайси туманларда юз бериши маълум бўлганди

Ўтган йил пойтахтда жами 1 073 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган, уларнинг 114 таси ўлим билан боғлиқ бўлиб, 142 нафар фуқаро вафот этган. 

Йўл-транспорт ҳодисалари кўпроқ Чилонзор, Юнусобод ва Олмазор туманларида рўй берган. Сабаблари аҳоли сони, йўллар узунлиги ва рўйхатдан ўтган транспорт воситалари салмоғи кўплиги, мазкур туманлар пойтахтни вилоят ҳудуди билан боғлаши, транспорт воситалари шаҳар ҳудудига кириб-чиқиши юқорилиги билан изоҳланган.

Мавзуга оид