Сурхондарёда ўлдирилган она ва қизининг қотили Россияда қўлга олинди
Қотилликда гумонланаётган шахс Тожикистонга орқали Россияга ўтиб кетгани аниқланган.
Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 6 апрел куни соат 18:30 ларда Шўрчи тумани Яккабоғ маҳалласидаги хонадондан 1965 йил туғилган Х.Х. ва унинг қизи Сариосиё тумани Зағнабод қишлоғида яшовчи уй бекаси, 1992 йил туғилган М.З.нинг жасади юқори нафас йўллари ва бўйин аъзоларига ўткир тиғли жисм ёрдамида етказилган тан жароҳатлари билан топилган.
Ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “а” , “ж” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Шундан сўнг вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси томонидан мазкур қотиллик жиноятини содир этишда гумонланган, Сариосиё туманида яшовчи, 1984 йилда туғилган Н.С.га нисбатан маҳаллий ва халқаро қидирув эълон қилинган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси ҳамда Тожикистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси билан ҳамкорликда амалга оширилган қидирув ишлари натижасида, гумондор Н.С. жавобгарликдан қутулиш мақсадида Сурхондарё вилоятидан Тожикистонга ўтиб, у ердан Россияга кетгани аниқланган.
Россия Федерациясида хизмат сафарида бўлган Сурхондарё вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан россиялик ҳамкасблар билан ҳамкорликда гумондор шахс Москванинг Домодедово аэропортида қўлга олинган.
Қайд этилишича, ҳозирда гумондорни Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилмоқда.
Аввалроқ Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов 2021 йилда қотиллик жиноятларининг ҳар учинчиси оилавий муаммолар туфайли содир этилганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
19:18 / 02.11.2024
Арчазордан топилган одам боши – Қўштепадаги қотиллик тафсилоти
19:02 / 31.10.2024
Навоийдаги чўлда 10 нафар йигит пичоқлашди
11:44 / 30.10.2024
3 ёшли боланинг қотили Жиноят кодексининг 5 та моддаси билан айбланмоқда
20:16 / 19.10.2024