Андижонда темирйўл станцияси тасарруфидаги ерни сотиб юбормоқчи бўлган станция бошлиғи ушланди
Андижон вилоятининг Избоскан тумани темирйўл станцияси тасарруфидаги ер майдони сотилишининг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХнинг Избоскан тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, “Пойтуғ темирйўл станцияси” бошлиғи вазифасини бажарувчи Э.А. “М.” фермер хўжалиги раҳбари ва унинг акасига Избоскан тумани темирйўл станцияси тасарруфидаги ер майдонлари ҳисобидан жами 0,20 гектар ер майдонини юқори лавозимларда ишловчи таниши орқали ажратиб бериш ва келгусида кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 8 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Маълум қилинишича, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
20:28 / 01.11.2024
Фермер энди ерга ижара ҳуқуқини сотиши мумкин – саволларга жавоблар
14:20 / 24.10.2024
Хоҳиш бўлса бас: ташландиқ ерларни бўстонга айлантирганлар
14:20 / 15.10.2024
Ерни ноқонуний эгаллаб олиш бўйича қўлланган жазо чоралари айтилди
08:30 / 10.10.2024