Термиз шаҳар иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи ўринбосари пора олаётганда ушланди
У фуқародан субсидия ажратиш учун хабарнома бериш эвазига 3 миллион сўм талаб қилиб, пулларни олаётганида қўлга олинган.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, 2022 йил 5 апрел куни департаментнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси ҳамда ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда, Термиз шаҳар иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи ўринбосари Ғ.Н. фуқароларнинг биридан пора олаётганда ушланган.
Ғ.Н. Термиз шаҳрида субсидия тўланадиган талабгорларни танлаб олиш бўйича комиссияси масъул котиби эканидан фойдаланиб, фуқаро Н.га уй-жой олиш мақсадида субсидия ажратилиши учун якуний хабарнома беришни ваъда қилган.
Сўнг бунинг эвазига 3 миллион сўм пора талаб қилган ва муқаддам 1 миллион сўмни олиб, қолган 2 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
17:42 / 05.11.2024
Тошкент вилоятида МИБ, солиқ, божхона ходимлари пора билан ушланди
19:09 / 28.10.2024
“Кўп миқдорда жаримам бор эди” – Самарқандда пора олган ИИБ ходими қамалди
19:30 / 14.10.2024
«Толибон» Ўзбекистондан «Термиз» чегара бозорида мусиқа қўймасликни сўради – ОАВ
20:03 / 09.10.2024