Навоийда республика ишчи гуруҳининг суд-ҳуқуқ соҳасига оид сайёр қабуллари бўлиб ўтмоқда
Навоий вилоятида Олий суд, Бош прокуратура, ИИВ, Адлия ҳамда бошқа бир қатор вазирлик ва идоралар раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳнинг сайёр қабуллари бошланди. Дастлабки қабул 11 апрел куни Зарафшон шаҳрида ўтказилди.
Сайёр қабулда 67 нафар фуқаро суд-ҳуқуқ соҳасида мурожаат қилган. Қабул қилинган мурожаатларнинг 44 таси жиноят, 18 таси фуқаролик, 4 таси маъмурий ҳамда 1 таси эса иқтисодий ишлар бўйича судларга оид бўлган.
Мурожаатларнинг 29 таси жойида ҳал этилиб, 34 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилган. 4 та мурожаат бўйича аризалар Олий суд томонидан кассация тартибида ҳал қилиш учун қабул қилинган. Таъкидланишича, ушбу мурожаатларнинг барчаси қаноатлантирилиб, тегишли судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун ўтказилди.
Сайёр қабулда 3 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан олдин озод қилинган, 25 нафар маҳкумнинг жазоси енгилроғига алмаштирилган.
Шунингдек, фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 10 нафар шахсга нисбатан алимент ундириш ҳамда 14 нафар шахсга нисбатан иш ҳақини ундириш юзасидан суд буйруғи чиқарилиб, ижрога қаратилган. Иқтисодий судлар томонидан эса 2 та иш суд мажлисларида кўрилиб, тадбиркорлар фойдасига 4,9 млрд сўмлик даъво талаблари қаноатлантирилган.
Мавзуга оид
18:29 / 27.05.2023
Самарқанддаги сайёр қабулда минглаб мурожаатлар бўлди, узун навбатлар юзага келди
13:59 / 24.05.2023
“Далилларимнинг ақалли биттаси ўрганилса, айбсизлигим ўз исботини топади” – МИБнинг собиқ ходими
12:27 / 22.05.2023
Кўз ёшини тия олмаган собиқ ходим, адолат истаб келган одамлар, турнақатор навбат: Фарғонада сайёр қабул қандай ўтди?
13:53 / 12.05.2023