Жамият | 11:54 / 13.04.2022
15882
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда Lacetti юк машинаси тагига кириб кетди

Ҳайдовчи воқеа жойида вафот этган, икки нафар йўловчи шифохонада қолмоқда

Фото: ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

ИИВ ЙҲХББнинг хабар беришича, 2022 йил 12 апрель куни соат 21:30 ларда М-39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобил йўлининг Жиззах вилояти, Пахтакор тумани ҳудудидан ўтган 962-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Тошкент-Самарқанд йўналишида ҳаракатланаётган 1996 йилда туғилган И.Б. бошқарувидаги Lacetti машинаси 1988 йилда туғилган А.У. бошқарувида бўлган HOWO русумли юк машинаси билан тўқнашган.

Оқибатда, Lacetti машинаси ҳайдовчиси И.Б. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида ҳалок бўлган. Ушбу машинада бўлган икки нафар йўловчи эса тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Ҳодиса сабабларини Пахтакор тумани ИИБ тергов бўлими ўрганмоқда.

Аввалроқ Зомин туманида содир бўлган ЙТҲда 8 киши, Қашқадарёда Lacetti ва Cobalt ўзаро тўқнашгани оқибатида 4 киши ҳалок бўлганди. Шунингдек, Сурхондарёда учта машина иштирокида содир бўлган ЙТҲда Cobalt ва унинг йўловчиси ёниб кетганди.

Мавзуга оид