Жамият | 15:41 / 14.04.2022
10700
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда ўқитувчиларни аттестация тест синовидан ўтказиб қўйишни айтиб пул олган марказ услубчиси ушланди

У икки нафар ўқитувчини танишлари ёрдамида аттестация тест синовларидан ўтказиб бериш эвазига 1 200 доллар олаётганда қўлга олинган.

Фото: Прокуратура департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департамент ҳамда ДХХ Жиззах вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбирда, вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази бўлим услубчиси Б.И. мактаб ўқитувчилари О.Т. ва Ш.Қ.ни малака тоифаси олиш учун ўтказилаётган аттестация тест синовларидан танишлари ёрдамида ўтказиб бериш эвазига 1 200 долларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид