Навоийда ўтказилган сайёр қабулларда 35 нафар маҳкум шартли равишда озод қилинди
11-13 апрел кунлари Навоий вилоятида Олий суд, Бош прокуратура, ИИВ, Адлия ҳамда бошқа бир қатор вазирлик ва идоралар раҳбарларидан иборат республика ишчи гуруҳининг сайёр қабуллари бўлиб ўтди.
Сайёр қабулларда 347 нафар фуқаро суд-ҳуқуқ соҳасида мурожаат қилган. Қабул қилинган мурожаатларнинг 204 таси жиноят,
111 таси фуқаролик, 20 таси маъмурий ва 12 таси иқтисодий ишларга оид бўлган. Уларнинг 179 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилган ҳамда 141 таси жойида ҳал этилган. 27 та мурожаат бўйича аризалар Олий суд томонидан кассация тартибида ҳал қилиш учун қабул қилинган.
Сайёр қабуллар жараёнида 35 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан олдин озод қилинган, 30 нафар маҳкумнинг озодликдан маҳрум қилиш ёки озодликни чеклаш жазоси енгилроғига алмаштирилган. Шунингдек, тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўтаётган 66 нафар маҳкум манзил колониясига ўтказилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ ва Кармана туман судлари томонидан 49 нафар фуқаро фойдасига 164 млн сўмлик иш ҳақини ундириш юзасидан суд буйруғи чиқарилиб, ижрога қаратилган. Иқтисодий судлар томонидан эса 15 та иш суд мажлисларида кўрилиб, тадбиркорлар фойдасига жами 6 млрд 162 млн сўмлик даъво талаблари қаноатлантирилган.
Мавзуга оид
18:29 / 27.05.2023
Самарқанддаги сайёр қабулда минглаб мурожаатлар бўлди, узун навбатлар юзага келди
13:59 / 24.05.2023
“Далилларимнинг ақалли биттаси ўрганилса, айбсизлигим ўз исботини топади” – МИБнинг собиқ ходими
12:27 / 22.05.2023
Кўз ёшини тия олмаган собиқ ходим, адолат истаб келган одамлар, турнақатор навбат: Фарғонада сайёр қабул қандай ўтди?
13:53 / 12.05.2023