Россия шахмат федерацияси Осиё қитъасига ўтишга қарор қилди
Европа шахмат иттифоқи Россия ва Беларус шахмат федерацияларини ўз таркибидан вақтинчалик четлатган ҳамда бу мамлакатлар жамоаларининг қитъа мусобақаларида иштирок этишини тақиқлаган.
Россия шахмат федерацияси (РШФ) қитъа федерациясини ўзгартирди. Хабар қилинишича, кузатув кенгаши бир овоздан Осиё шахмат федерациясига ўтишга қарор қилган.
Илгари РШФ Европа шахмат иттифоқи таркибида эди.
Осиё шахмат федерациясига 52та миллий федерация киради. Шайх Султон бин Халиф ал-Ноҳаён федерация президенти ҳисобланади.
Қитъа федерациясини ўзгартириш учун Халқаро шахмат федерациясининг (FIDE) расмий розилиги талаб қилинмайди.
Европа шахмат иттифоқи Россия ва Беларус шахмат федерацияларини ўз таркибидан вақтинчалик четлатган ҳамда бу мамлакатлар жамоаларининг қитъа мусобақаларида иштирок этишини тақиқлаган.
Март ўрталарида FIDE Россия ва Беларус жамоаларининг мусобақаларда иштирок этишини тақиқлаганди. Шахматчиларга мусобақаларда FIDE байроғи остида қатнашишга рухсат берилган.
Мавзуга оид
16:15
Путин Россиянинг янгиланган ядровий доктринасини тасдиқлади
15:42 / 14.11.2024
Россиядан Венесуэлагача: табиий бойликлар бўйича энг бой давлатлар
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024