Ўзбекистон | 07:33 / 15.04.2022
5015
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда газ тўловларини ўзлаштирган МЧЖ аниқланди

Фото: Kun.uz

Сергели туманида табиий газ таъминоти тўловларини ўзлаштирган МЧЖ аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда, аҳолига “P.S.” МЧЖ масъул шахслари “Paynet” шохобчаси орқали 88 нафар истеъмолчи томонидан табиий газ таъминоти учун нақд ва пластик карталар орқали амалга оширилган 129,3 млн сўм тўловларни “Ҳудудгаз Пойтахт” корхонаси ҳисоб рақамига ўтказмасдан, истеъмолчиларнинг шахсий ҳисоб варағида акс эттирмасдан, талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Расмий хабарга кўра, ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид