Самарқандда 30 сотих ерни 6 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида ер майдонини ноқонуний сотмоқчи бўлган шахс ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда ИИБ ходимлари ҳамкорлигида қўлга олинди.
Ўтказилган тадбир давомида Х.У. (1978 йилда туғилган) маҳаллий фуқарога Каттақўрғон тумани Қорадарё атрофидаги 30 сотих ер майдонини 6 000 долларга сотишга келишиб, сўралган пулдан 3000 долларни олаётган вақтида жиноят устида ушланган.
Вилоят ИИБ матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бундан аввалроқ Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида мактабгача таълим муассасаси ва савдо-маиший хизмат кўрсатиш мажмуалари қурилиши учун ажратилган 40 гектар ерни 3 миллион долларга сотишга уринган шахслар ушланганди.
Мавзуга оид
12:24 / 24.09.2024
Тўртта вилоятда ерни ноқонуний сотишга уринганлар қўлга олинди
17:56 / 22.08.2024
Балиқчи тумани ҳокими ўринбосари қамоққа олинди
18:12 / 03.08.2024
Самарқандда содир бўлган ЙТҲда “Дамас” ҳайдовчиси ҳалок бўлди
11:38 / 18.07.2024