Жаҳон | 18:23 / 18.04.2022
16950
1 дақиқада ўқилади

Атамбоев бошқа колонияга ўтказилди

Собиқ президентнинг сўзларига кўра, у 47-колониядаги тутиб туриш шароитларидан қониқмаган.

Фото: knews.kg

Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбоев Чуй области Аламудун районидаги 27-умумий тартибдаги ахлоқ тузатиш колониясига ўтказилди.

Атамбоев 6 апрел куни журналистларга ўзини Бишкекдаги 47-шифохона типидаги ахлоқ тузатиш колониясидан Чуй областидаги 8-колонияга ўтказишларини сўраганини айтганди.

Собиқ президентнинг сўзларига кўра, у 47-колониядаги тутиб туриш шароитларидан қониқмаган ҳамда 23 март куни судга қорда оёқяланг олиб келишганидан норози бўлган. 

Атамбоев 2020 йил июнда коррупцияда айбдор деб топилиб 11 йил 2 ойга озодликдан маҳрум қилинганди. 

Тергов ҳужжатига кўра, у бир гуруҳ шахслар билан криминал авторитет Азиз Батукаевнинг қамоқдан озод қилинишига ёрдам берган.

Батукаев иши бўйича ҳукмдан сўнг Атамбоев 47-сонли ахлоқ тузатиш колониясига жойлаштирилган.

Мавзуга оид