Олд ўриндиқдаги йўловчи камар тақмаса, жаримани ким тўлаши маълум бўлди
ЙҲХХ вакилининг сўзларига кўра, автомобил олд ўриндиғида ҳаракатланиб кетаётган йўловчи хавфсизлик камарини тақмаса, унга нисбатан БҲМнинг иккидан бир қисми миқдорида жарима қўлланади. Бироқ МЖТКга бу борада тегишли банд ҳали киритилмаган.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати соҳасига оид янгиликларга бағишланган матбуот анжуманида Kun.uz мухбири автомобил олд ўриндиғидаги йўловчи камар тақмагани учун жаримани ким тўлаши ҳақида савол берди.
Саволга жавобан ИИВ ЖХД ЙҲХХ подполковниги Азиз Раҳматуллаев олд ўриндиқдаги йўловчининг камар тақмагани учун ўша йўловчининг ўзи ҳуқуқбузар ҳисобланишини ва маъмурий баённома ҳам унга нисбатан расмийлаштирилиши кўзда тутилганини билдирди.
Унинг қўшимча қилишича, ушбу ҳуқуқбузарлик учун жарима миқдори БҲМнинг иккидан бир қисми – 135 минг сўм этиб белгиланади.
Бу борада Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ҳали тегишли банд киритилмаган.
Маълумот учун, янги таҳрирдаги йўл ҳаракати қоидаларига кўра, эндиликда автомобил олд ўриндиғидаги йўловчилар ҳам камар тақиши мажбурий ҳисобланади.
Мавзуга оид
15:26 / 20.09.2024
Скутер ва юк машиналарига доир тақиқлар, “радарлар” ҳамда ЙҲХХнинг бекор бўлаётган ваколати – Сенат янги ўзгаришларни маъқуллади
10:23 / 14.09.2024
Чортоқда 14 ёшли боланинг умрига зомин бўлган Malibu ҳайдовчиси 4 йилга қамалди
15:13 / 09.09.2024
Навоийда икки ўқувчининг умрига зомин бўлган ҳайдовчи 5 йилга қамалди
09:43 / 11.08.2024