Ўзбекистон | 14:13 / 18.04.2022
12882
1 дақиқада ўқилади

Янгийўлда юз берган ЙТҲ оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида икки кишининг ўлими билан якун топган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Фото: t.me/YHXX_UZ

Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабарига кўра, бугун, 18 апрель куни соат 06:15 ларда Тошкент вилояти, Янгийўл тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 829-километрида ЙТҲ юз берган.

Ҳайдовчи, 1980 йилда туғилган У.И. "Lada-Largus" русумли автомобилида ҳаракатланаётиб, ухлаб қолиши натижасида йўлнинг ўнг четида тўхтаб турган ҳайдовчи, 1976 йилда туғилган У.У. бошқарувидаги "Isuzu" русумли юк автомобилнинг орқа томонига тўқнашган.

Ҳодиса натижасида "Lada-Largus" автомобили йўловчилари - 1983 йилда туғилган М.О. ва 2010 йилда туғилган О.Ж. олган оғир тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган, яна бир йўловчи шифохонага ётқизилган.

ЙТҲ юзасидан Янгийўл тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид