Украинада уруш бошланганидан буён 54 кун ўтди. Лвов бомбаланди. Харков ҳам (снарядлар болалар майдончаси ва инсонпарварлик ёрдамлари тарқатиладиган пунктларга келиб тушган). Бучада ҳамон свет йўқ, газ ва ичимлик суви ҳам. Мариуполда «Азовсталь» комбинатида мингдан ортиқ киши қамалиб қолган — Володимир Зеленский агар улар ҳалок бўлса, Киев Москва билан музокараларни тўхтатишини маълум қилган.
Лвовда ракета зарбаларидан кейинги тутун. РФ мудофаа вазирлиги «хорижликлар етказиб берган йирик партиядаги қуроллар сақланаётган» логистика марказига зарба берилганини маълум қилган. Лвов области расмийларига кўра, ҳарбий объектлар билан бирга фуқаролик объектларига ҳам ракеталар келиб тушгани ва 7 киши ҳалок бўлиб, 11 киши яралангани, улардан бири бола эканини маълум қилган.
Matthew Hatcher / SOPA Images / ZUMA Press Wire
Ўт ўчирувчилар Лвовга қилинган ҳужум вақтида яксон этилган шиномонтажда ёнғинни ўчиришмоқда.
Mykola Tys / AP / Scanpix / LETA
Бучалик киши яксон этилган Россия техникаларини кўздан кечирмоқда. У, ногирон рафиқаси ва ўғли россияликлар шаҳарни ишғол қилган вақтда ертўлада яширинган.
John Moore / Getty Images
Ўйинчоқ милтиқ кўтарган бола Чернигов яқинида йўқ қилинган Россия техникаси олдида.
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Ўт ўчирувчи Россия артиллерияси зарбалари вақтида ёниб кетган гаражга киришга уринмоқда. Харков
Roman Pilipey / EPA / Scanpix / LETA
Ўз отаси жасади бошида йиғлаётган аёл. Харков
Felipe Dana / AP / Scanpix / LETA
Бучалик аёллар Қизил Хоч жамияти томонидан озиқ-овқат тарқатилиши вақтида навбатда турибди.
Emilio Morenatti / AP / Scanpix / LETA
Аёл қўшнисига чой тайёрлаб бермоқда. У сувни ҳовлидаги ўчоқда қайнатган. Бучада ҳамон электр таъминоти, сув ва газ йўқ.
Emilio Morenatti / AP / Scanpix / LETA
Украина хавфсизлик хизмати ҳарбийси Россия билан ҳамкорлик қилишда гумонланувчининг уйига кирмоқда, Харков
AP Photo/Felipe Dana
Россия билан ҳамкорлик қилишда гумонланган коллабрационист Украина хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан қўлга олинди
AP Photo/Felipe Dana
Гостомелда Украина ИИВ сапёри портламай қолган снарядлар, гранаталар ва бошқа қурилмаларни тўпламоқда
AP Photo/Efrem Lukatsky
Краматорск шаҳрига 18 апрел тонгида берилган ракета зарбаларидан кейинги осколкалар
Carolyn Cole / Los Angeles Times / Getty Images
Луганск областидаги Рубежное ҳудудига ҳужум оқибатлари. Фотосурат Новодружеск посёлкасида олинган
Ronaldo Schemidt / AFP / Scanpix / LETA
Мариуполдаги «Азовстал» заводи. Шаҳар полицияси маълум қилишича, завод ҳудудида минг нафар атрофида тинч аҳоли вакиллари бошпана топган. РФ мудофаа вазирлиги заводда 2,5 минг атрофида украин ҳарбийси борлигини билдирган. Володимир Зеленский агар «Азовстал»дагилар ўлдирилса, Киев Москва билан музокараларни тўхтатишидан огоҳлантирган.
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Мариуполдаги Илич номидаги металлургия заводи шиддатли жанглардан кейин. Шаҳарда қаршилик кўрсатишда давом этаётган ҳимоячиларининг сўнгги ўчоқларидан бири бир неча кун олдин россияликлар томонидан эгалланди. Орқа фонда «Азовстал» заводи устида кўтарилган тутун
AP Photo/Alexei Alexandrov
Илич номидаги металлургия заводида ёниб кетган автомобиллар. Завод ҳимоячилари бир ойдан ортиқ қаршилик кўрсатгач, енгилди.
AP Photo/Alexei Alexandrov
ДХР айирмачилари ҳарбийлари Илич металлургия заводи ҳудудидаги туннелда украиналик ҳарбийларнинг пакетга ўралган жасадларини кўздан кечирмоқда. Фото: AP /Alexei Alexandrov
Чеченларнинг «Ахмат» батальон жангчилари Илич номидаги Мариупол металлургия комбинати ҳудудида. Бир неча кун олдин РФ мудофаа вазирлиги комбинат «украин националистлари»дан тўла озод этилгани ҳақида хабар берганди. Анатолий Жданов / Коммерсантъ
Россия ҳарбий техникалари Мариупол шарқида Донбассдаги айирмачилар назоратига ўтган ҳудуддаги шоссе бўйлаб ҳаракатланмоқда
AP Photo/Alexei Alexandrov
Киев музейи экспонатларни хавфсиз жойда сақлаш учун жўнатган.
Oleksiy Samsonov / Kyiv City State Administration