Андижонда ЙТҲда икки йўловчи вафот этди. Қурбонлардан бири ҳайдовчининг отаси бўлган
ЙТҲда вафот этган йўловчилар ҳайдовчининг отаси ва дўсти бўлган. Бу ҳақда Андижон вилояти ЙҲХБ ахборот хизмати Kun.uz’га маълум қилди.
Қайд этилишича, 2022 йилнинг 16 апрель куни 19 ёшли ҳайдовчи Nexia-2 автомашинасини Тошкентдан Андижонга бошқариб келаётган вақтда, чарчоқ туфайли рулда ухлаб қолиши оқибатида йўл четидаги бетон тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетади. Натижада у аянчли йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
ЙТҲ оқибатида ҳайдовчининг отаси ва дўсти оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган. Ҳайдовчининг ўзи турли тан жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.
Ҳозирда тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Андижонда Spark ағдарилиб кетиши оқибатида 1 ёшли бола вафот этгани хабар қилинган эди.
Мавзуга оид
16:17 / 02.11.2024
Андижонда ишчидан алиментдан қарзини ушлаб қолмаган фермер жаримага тортилди
11:52 / 02.11.2024
Андижондаги хонадонлардан бирида 4 киши газдан заҳарланиб вафот этди — манба
11:38 / 25.10.2024
Вилоятлар орасида энг зич аҳоли Андижонда яшаши маълум қилинди
15:50 / 21.10.2024