Кўкдала туманига прокурор, солиқ ва ИИБга бошлиқ тайинланди
Янги ташкил этилган Кўкдала туманининг тўртлиги тасдиқланган.
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг Kun.uz’га хабар беришича, янги ташкил этилган Кўкдала туманига прокурор, давлат солиқ инспекцияси ва ички ишлар бўлими бошлиғи тайинланган.
Жумладан, Баҳром Бўтаев туман прокурори лавозимига тайинланган. Б.Бўтаев 1985 йилда Қамаши туманида туғилган. Мазкур тайинловгача у Шаҳрисабз шаҳар прокурори лавозимида ишлаган.
Шерзод Шокиров туман ИИБ бошлиғи этиб тайинланган. Ш.Шокиров 1980 йилда Косон туманида туғилган. Мазкур тайинловгача Ш.Шокиров Нишон тумани ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаган.
Фахриддин Муҳаммадиев туман солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланган. Ф. Муҳаммадиев 1972 йилда Китоб туманида туғилган. Мазкур тайинловгача у вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 19 апрел куни Кўкдала туманига ҳоким тайинланди. Аввал Чироқчи тумани ҳокими вазифасида ишлаган Хуррам Жўраев Кўкдала тумани ҳокими этиб тайинланди. Унинг ўрнига вилоят ҳокимининг молия-иқтисод масалалари бўйича биринчи ўринбосари Нодир Эркаев Чироқчи тумани ҳокими бўлди.
Маълумот учун, 2021 йил октябр ойида президент Қашқадарё вилоятидаги сайловчилар билан учрашувда Чироқчи туманининг аҳолиси кўплиги ва ҳудуди катталигини инобатга олиб, туманни иккига бўлиш ва унинг бир қисмида Кўкдала туманини ташкил этиш таклифини билдирганди.
2022 йил 17 март куни Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида сенаторлар Чироқчи туманининг чегараларини ўзгартириш ва Кўкдала туманини ташкил этиш тўғрисидаги масалани кўриб чиққан ва унинг тегишли қарори қабул қилинганди.
Мавзуга оид
14:50 / 14.09.2024
Қашқадарёда солиқчилар ресторанда қарзга еб-ичиб, кейин тадбиркорни текширгани ва қаматиб юборгани айтилмоқда
11:16 / 15.08.2024
Қашқадарёда газбаллон портлаши ортидан бир кишининг ўлимига сабаб бўлган талаба озодликдан маҳрум этилди
10:36 / 14.04.2024
Кўкдала тумани ҳокими ўринбосари пора билан ушланди. У олдин ҳам судланган
14:07 / 19.03.2024