Маҳбусларга босим қилган 7 нафар ички ишлар ходимига чора кўрилди
Маҳбусларга босим қилгани учун 7 нафар ички ишлар органлари ходимига чора кўрилган. Бу ҳақда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ахборот хизмати маълум қилди.
2021 йил давомида омбудсман ва унинг ҳузуридаги жамоатчилик гуруҳлари томонидан ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларга 177 маротаба мониторинг ташрифи амалга оширилди.
Суриштирув ва дастлабки тергов ҳаракатлари юзасидан келиб тушган шикоятлар бўйича омбудсман мурожаатига асосан Бош прокуратура томонидан олиб борилган ўрганишларга кўра, жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ҳақидаги 32 та қарорнинг барвақт қабул қилингани аниқланиб, бекор қилинган, 16 та ҳолатда айбдор ходимлар ҳаракатига нисбатан хизмат текшируви ўтказилиши таъминланган.
Прокуратура органлари томонидан олиб борилган терговга қадар текширув якунларига кўра, 11 та шикоят юзасидан Жиноят-процессуал кодекс 83-моддаси тегишли бандларига асосан жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида қабул қилинган қарорлар омбудсман назорат хатига асосан юқори турувчи прокуратура органлари томонидан бекор қилиниб, қўшимча текширув ҳаракатлари ўтказилган. Шикоятлар юзасидан ўтказилган хизмат текшируви якунларига кўра 4 та ҳолатда ички ишлар органлари 7 нафар ходимига нисбатан интизомий таъсир чоралари қўлланилган.
Жазони ёки эҳтиёт чорасини енгиллаштириш юзасидан маҳкумлар (маҳбуслар) томонидан келиб тушган мурожаатлар юзасидан омбудсман хатига асосан 13 та мурожаат бўйича тегишли судлар томонидан 59 нафар маҳкумга нисбатан тайинланган жазолар енгилроғига алмаштирилган ва 2 нафар маҳбуснинг эҳтиёт чоралари ўзгартирилган.
Мавзуга оид
15:29 / 26.10.2024
Россияда колониядан 6 нафар маҳбус қочиб кетди
07:30 / 02.08.2024
Шолц Германияга келган собиқ сиёсий маҳбуслар билан учрашди
07:21 / 02.08.2024
Жаҳон ҳамжамияти Россия сиёсий маҳбусларни Ғарбга топширганини олқишлади
07:42 / 29.07.2024