Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди
Марказий банк асосий ставкани йиллик 17 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди.
21 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг йиғилишида асосий ставкани йиллик 17 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Ўзбекистон тарихида қайта молиялаш ставкасининг энг юқори кўрсаткичи 1995 йилда кузатилган бўлиб, ўша пайтда асосий ставка 300 фоизга етганди. Шундан сўнг 2017 йилгача асосий ставка пасайиб борган ва 27 июнда 9 фоизни ташкил этган.
Регулятор асосий ставкани охирги марта жорий йилнинг 17 мартида ўзгартирган, ўшанда ставка 3 фоиз бандга оширилиб, 17 фоиз этиб белгиланганди.
Мавзуга оид
11:56 / 11.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти Марказий банклари кенгаши ташкил этилади
18:34 / 08.11.2024
Марказий банк 7 та банк ва 2 та микромолия ташкилотини жаримага тортди
23:10 / 07.11.2024
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 43 млрд доллардан ошди
11:23 / 01.11.2024