Пенсия тизимида янги нафақа тури ташкил этилди
Ўзгалар парваришига муҳтож, ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бўлган болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига ҳар ойда 500 000 сўм миқдорида нафақа тўланади.
Президентнинг тегишли фармони билан 2022 йил 1 апрелдан эътиборан ўзгалар парваришига муҳтож, ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бўлган болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига ҳар ойда 500 000 сўм миқдорида нафақа тўлови жорий этилди. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, парваришлаш нафақаси фуқароларнинг Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП)га қилган мурожаатлари асосида Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан мавжуд бўлган электрон маълумотларга асосан тайинланади ва тўланади.
Аввалроқ, маҳкумларнинг колониядаги иш стажини умумий стажга қўшиб ҳисоблаш тартиби жорий этилиши мумкинлиги маълум қилинганди.
Шунингдек, ижтимоий тармоқларда май ойидан Ўзбекистонда нафақа ва пенсиялар миқдори 10 фоизга оширилиши ҳақида хабарлар тарқалганди.
Мавзуга оид
10:31 / 30.05.2024
"Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида"ги қонун лойиҳаси эълон қилинди
09:18 / 03.05.2024
Болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлашга онлайн ариза бериш мумкин
20:04 / 16.04.2024
Газ-свет тарифлари ўзгариши муносабати билан муҳтожларга қандай ёрдам берилади?
11:45 / 02.02.2024