Ўзбекистон | 10:44 / 22.04.2022
8095
4 дақиқада ўқилади

Андижон вилояти ҳокими Қўрғонтепанинг Иқтисодчи маҳалласи муаммоларига ечим топмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 19 апрель куни маҳаллабай ишлаш тизими натижадорлигини ошириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда ижтимоий-иқтисодий ривожланишдан ортда қолган ҳудудларга алоҳида эътибор қаратиш ҳақида сўз борди.

Фото: Kun.uz

Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Қўрғонтепа туманидаги Иқтисодчи маҳалласида бўлиб, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан атрофлича танишди.

Фото: Kun.uz

3-сектор ҳудуди ўрамида жойлашган Иқтисодчи маҳалласи тумандаги ижтимоий-иқтисодий ривожланишдан ортда қолган 5 та ҳудуднинг бири ҳисобланади. Маҳалладаги 3 та асосий кўча - Жийдазор, Улуғвор, Дийдор кўчалари таъмирланиб, йўлларга асфальт ёки бетон қопламаси ётқизилиши белгиланди. Ушбу ҳаракатларни маҳалла аҳли қувонч билан қабул қилди. “Андижон электр тармоқлари” АЖ мутахассислари ҳудуддаги ёғоч таянчлар ўрнига 114 та бетон таянчлар ўрнатиш зарурлигини белгилади. Жараёнда 30 та бетон таянч келтирилиб, ўрнатиш ишлари бошланди. Май ойининг 15-санасигача бетон таянчларни ўрнатиш тўлиқ якунланади.

Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz

Шунингдек, вилоят раҳбари маҳалла аҳли ва мутасаддилар билан мулоқот ўтказди. Мулоқот давомида маҳаллабай ишлаш тизими натижадорлигини ошириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Йиғилишда вилоят раҳбари ҳудуддаги маҳаллаларни чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичиликка ихтисослаштириш орқали аҳолининг даромадини ошириш масалалари ва уларнинг ечимлари хусусида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирди. Ҳунармандчилик, тикувчилик, косибчилик, қандолатчилик каби кичик ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирларига эътибор қаратди. Бу борада ҳоким ёрдамчилари эътибор қаратиши зарур бўлган жиҳатлар юзасидан атрофлича сўз юритиб, тавсия ва кўрсатмалар берди. Жараёнда маҳалладаги хонадонларда бўлиб, уларнинг яшаш шароитлари билан яқиндан танишди.

Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz

Иқтисодчи маҳалласида яшовчи Фарида Аҳмаджонова 4 фарзандни ёлғиз она сифатида тарбиялаб келади. Бугун вилоят раҳбари томонидан ўтказилган учрашувда қатнашган Фарида Аҳмаджонова, яшаётган жойини бироз бўлса-да таъмирлашга кўмак сўраб, ўз мурожаатини билдирганди. Вилоят раҳбари учрашувдан сўнг унинг хонадонига боришини ва ҳаммасини ўрганиб чиқиб ёрдам беришини таъкидлаб ўтди.

Учрашувдан сўнг вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Фарида Аҳмаджонованинг уйига бориб, оиланинг турмуш-тарзи билан яқиндан танишди. Маълум бўлишича, ёлғиз она ўзининг 4 нафар фарзанди билан бирга, яқинининг яна бир фарзандига ҳам меҳр бериб келмоқда. Ҳозирда она туман марказидаги ошхонада ишчи вазифасида ишлаб, оила боқади. У яшаётган уйи ўзига тегишли эмаслиги ва таъмирталаб эканлиги маълум бўлди.

Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz

Шуҳратбек Абдураҳмонов оила аъзоларининг эҳтиёжлари, ният ва мақсадлари билан қизиқди. Она ва фарзандлар дуч келган қийинчилик ўткинчи ҳол эканлигини таъкидлаб, улар асло ёлғиз эмасликларини таъкидлади. Ушбу оилага кўп қаватли арзон уй-жойлардан олишда кўмак берилиб, бир бош қорамол билан таъминланади. Оиланинг тўнғич қизи тиббиёт техникумида ўқиш мақсади борлигини билдирди. Ушбу масала ҳам ижобий ечим топди. Маҳаллада жараён қизғин давом этмоқда.

Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz

Андижон вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати Ⓣ

 

Мавзуга оид