Жаҳон | 17:31 / 22.04.2022
13770
1 дақиқада ўқилади

Еврокенгаш раиси Путинни Украина шаҳарларида гуманитар йўлаклар очишга чақирди

Шарл Мишел Владимир Путин билан охирги марта 15 мартда суҳбатлашганди. 

Фото: AP

Еврокенгаш раиси Шарл Мишел Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқотида уни пасха байрами муносабати билан Украина шаҳарларида гуманитар йўлаклар очишга чақирганини маълум қилди.

"Президент Путин билан телефон орқали мулоқот ўтказдим. Уни қатъиян Мариупол ва бошқа қамал қилинган шаҳарларда зудлик билан гуманитар ва хавфсиз чиқиш йўлакларини таъминлашга чақирдим, бунинг устига, православ пасхаси", - деб ёзди Мишел твиттерда. 

Бундан ташқари, Еврокенгаш раиси ЕИ Украинадаги “махсус операция”га салбий муносабатда эканлигини тасдиқлаган.

Мишел Путин билан охирги марта 15 мартда суҳбатлашганди. Ўшанда улар Россия ва Украина ўртасидаги музокаралар жараёнини муҳокама қилганди. 

Мавзуга оид