ДТМ масъули бу йилги кириш имтиҳонларида саволлар даражаси қандай бўлиши борасида изоҳ берди
Kun.uz жорий йилги қабулда абитуриентларни қандай даражадаги тест саволлари кутаётгани ҳақида ДТМ масъул ходимига савол билан юзланди. Жавобга кўра, тестлар содда ва мураккабга бўлинади, шунингдек, уни абитуриентларнинг қанча фоизи ишлай олиши олдиндан тахмин қилинади.
«Тест топшириқлари амалдаги умумтаълим давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари доирасида шакллантирилмоқда. Амалдаги қонунчиликка кўра, барча тест топшириқлари умумтаълим дастурларига мослаштирилиши ва компетенцияни аниқлашга йўналтирилиши керак. Бугунги кунда биз шу асосда тест топшириқларини шакллантирмоқдамиз ва мактаблар, академик лицейлар битирувчи синф ўқувчилари ўртасида уларнинг апробациясини ўтказдик.
Бу таҳлилларга кўра, тест саволларининг қийинлик даражаси, муқобил жавоблар қай даражада тўғри танлангани аниқланади», дейди ДТМ бошқарма бошлиғи Зафарбек Олимбеков.
Унинг қайд этишича, кириш имтиҳонларида тушадиган тестлар содда, ўрта ва мураккаб даражаларга бўлинади. Тест тузувчилар аввалдан тахмин қилиши керак бўлади. Масалан, синалувчилар 100 фоиз бўлса, уларнинг 75 фоизи, 60 фоизи бу тест топшириғини ишлай олади, деган тахмин билан қийинлик даражаси белгиланади. Сабаби, Давлат тест марказининг вазифаси нисбатан билимли абитуриентларни саралаб беришдан иборат.
Тест вариантидаги саволлар сони 100 фоиз деб олсак, 15 фоизи осон даражада, 70 фоизи ўрта қийинлик даражада, қолган 15 фоизи эса мураккаб даражада бўлади.
Мутахассислик фанлар блокидаги биринчи ва иккинчи фанлардан тузилган тестлар қийинлик даражасига кўра бир-биридан фарқ қилмайди. Лекин мажбурий фанлар блокидаги: она тили, математика ҳамда Ўзбекистон тарихи фанларидан бериладиган тест саволлари мутахассислик фанларига қараганда соддароқ бўлади.
Мавзуга оид
17:23 / 12.12.2024
Россияда мигрантлар учун рус тили ва тарих имтиҳонининг ягона нархи белгиланди
17:46 / 28.10.2024
Apple саломатлик учун фойдали иловани синовдан ўтказди
18:39 / 11.10.2024
Абитуриентлар Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигини судга берди
15:03 / 14.08.2024