Ўзбекистон | 10:23 / 05.05.2022
14244
2 дақиқада ўқилади

ХТВ тизимидаги барча мактабларда аутсорсинг усулида соғлом овқатлантириш йўлга қўйилиши мумкин

Фото: Kun.uz

Вазирлар Маҳкамасининг “Халқ таълими тасарруфидаги таълим ташкилотларида соғлом овқатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Лойиҳада ХТВ тасарруфидаги умумий ўрта таълим мактаблари, барча турдаги мактаб-интернатлар ва Меҳрибонлик уйларида (таълим ташкилотлари) аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш таклиф этилмоқда. Ташаббус муаллифлари – Халқ таълими ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари.

Таклифга кўра:

  • таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантириш ҳудудий ХТБлар томонидан ўтказиладиган харид қилиш тартиби натижаларига кўра ташкил қилинади;
  • таълим ташкилотида овқатлантириш аутсорсинг усулида ташкил этилганда, ижара шартномаси доирасида аутсорсерга вақтинча фойдаланишга бериладиган ошхонанинг ишлаб чиқариш ва овқатланиш хоналари, асбоб-ускуналари, идиш-товоқлари ва мебелидан фойдаланганлик учун тўлов “ноль” ставка бўйича белгиланади ва улардан самарали фойдаланиш, сақланиши ва бутлиги аутсорсерга юкланади.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати:

  • таълим ташкилотларидаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёрланаётган таомлар, шунингдек, уларда фойдаланиладиган технологик жиҳозларнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мослиги, ошхона ходимлари томонидан санитария-гигиена талаблари бажарилишига риоя этилишини аниқлаш юзасидан санитария ҳолатини ўрганиб боради;
  • Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда ўқувчиларнинг физиологик ёшига мувофиқ озиқ-овқат маҳсулотларига қўйиладиган талабларни инобатга олган ҳолда, уларни рационал кунлик овқатлантириш меъёрларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.

Мавзуга оид