Ўзбекистон | 21:12 / 06.05.2022
11267
1 дақиқада ўқилади

“Ўзагросуғурта” АЖга раис тайинланди

“Ўзагросуғурта” АЖ Кузатув кенгаши қарори билан, Шуҳрат Ғайратович Расулов жамият бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда компания ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Агробанк

Қайд этилишича, Шуҳрат Расулов тайинловга қадар “Агробанк” АТБ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Расулов 1971 йил Нукус шаҳрида туғилган. Меҳнат фаолиятини 1994 йилда Марказий банкнинг Қорақалпоғистон Республикаси Бош бошқармасида бошлаган.

Шу вақтга қадар “Микрокредитбанк”, “Ўзсаноатқурилишбанк”, “Алоқабанк”, “Ипотекабанк”, “Туронбанк” каби молия муассасаларида турли лавозимларда фаолият юритган.

Мавзуга оид