Ўзбекистон | 07:45 / 06.05.2022
6615
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда уч ойда 12 мингдан ортиқ никоҳдан ажрашиш ҳолати қайд этилди

3 ойда 12 164 та ажрашиш ҳолатлари қайд этилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.

Қўмита хабарига кўра, 2022 йилнинг январь-март ойларида республика бўйича 12 164 та ажрашиш ҳолатлари қайд этилган.

2022 йилнинг дастлабки 3 ойида ҳудудлар кесимида қайд этилган ажрашишлар сони энг кўп Тошкент шаҳрида кузатилган – 1484 та.

Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

  • Самарқанд вилояти – 1269 та;
  • Тошкент вилояти – 1265 та;
  • Андижон вилояти – 1240 та;
  • Фарғона вилояти – 1171 та;
  • Наманган вилояти – 1078 та; 
  • Қашқадарё вилояти – 1073 та;
  • Сурхондарё вилояти – 679 та;
  • Бухоро вилояти – 666 та; 
  • Қорақалпоғистон Р. – 554 та; 
  • Хоразм вилояти – 494 та;
  • Сирдарё вилояти – 431 та;
  • Жиззах вилояти – 416 та;
  • Навоий вилояти – 347 та.

Бундан олдин феврал ойида қайси ҳудудларда энг кўп ажрашиш қайд этилгани маълум бўлганди.

Мавзуга оид