Собиқ ЎзЭОАВМА'нинг қарздорлиги бўйича Миллий медиа ассоциацияси муносабат билдирди
Интернет нашрларида, хусусан Kun.uz сайтида Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси собиқ раиси Фирдавс Абдухолиқовдан 2,7 млрд қарздорлик қолгани ҳақида хабар эълон қилинди.
Унда келтирилган маълумотларга қуйидагилар маълум қилинди:
- бугунги кунга қадар ЎзЭОАВМА билан шартнома тузган ташкилотлардан 3,5 млрддан ошиқ қарздорлик мавжуд.
- Ассоциациянинг аъзолари олдида эса 2,7 млрд сўм қарздорлик вужудга келган.
Ташкилотнинг бу ички масалаларини ҳал этилиши ҳозирда давом этмоқда.
Собиқ ЎзЭОАВМА раиси Ф.Абдухолиқов бу жараёнларда фаол иштирок этиб, ҳар томонлама ҳамкорлик қилмоқда ва муаммони ижобий ҳал қилиш чоралари кўрилмоқда.
"Азиз ҳамкасблар, бу вазиятда кимнидир айбдор қилиш ва ўртага низо туширмасликни сўраб қоламиз", – дейилади Миллий медиа ассоциацияси Kun.uz'га йўллаган муносабатда.
Мавзуга оид
21:34 / 05.06.2024
Фирдавс Абдухолиқов Ислом цивилизацияси маркази директори этиб тайинланди
18:06 / 05.06.2024
Фирдавс Абдухолиқов Кинематография агентлиги раҳбарлигидан кетди
22:29 / 07.10.2023
Тошкент кинофестивалига сарфланган маблағ очиқланмади
21:23 / 05.05.2022