Ўзбекистон | 17:42 / 07.05.2022
7318
1 дақиқада ўқилади

Урганчда авиачипталарни сохталаштирган фирибгарлар аниқланди

Фото: Прокуратура департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси томонидан фуқароларнинг мурожаатларига асосан терговга қадар текширув ўтказилди.

Қайд қилинишича, Урганч шаҳридаги «P.B.А.» хусусий корхонаси раҳбари М.Ш. ва норасмий ишчиси Х.Х. 34 нафар фуқаронинг номига сохта электрон авиачипталарни расмийлаштириб, ҳар бирини 3-3,5 млн сўмдан жами 106,2 млн сўм ва 200 АҚШ долларига сотиб, пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритишган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид