Алимент тўламаган икки ота 15 суткага қамалди
Навоийда 2022 йилнинг 4 ойида алимент тўламасдан қочиб юрган қидирувдаги 190 нафар ота топилган. Яна 83 нафар қочоқ ота эса қидирувда.
Жорий йилнинг январ-апрел ойларида Навоийда алимент тўлашдан бўйин товлаб юрган 190 нафар ота топилиб, улардан 300 млн сўмдан ортиқ пул маблағлари ундирилган. Бу ҳақда Kun.uz’га МИБ Навоий вилояти бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.
Жумладан, фуқаро Н.М. бир йилдан буён алимент мажбуриятини бажармай келгани туфайли унинг қарздорлиги 10 млн сўмга етган. Қидирувдаги А.Б.да эса 19,3 млн сўмлик алимент қарздорлиги йиғилиб қолган. Қидирув шуъбаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида улар бир кунда Тошкент шаҳридан топилган. Қочоқ оталарга суд қарори билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Ҳозирда 83 нафар қарздорни қидириб топиш чоралари кўрилмоқда. Ушбу шахсларнинг 59 нафари республика ҳудудида яшириниб юргани, 24 нафари эса чет элга турли мақсадларда чиқиб кетгани аниқланган.
Мавзуга оид
16:17 / 02.11.2024
Андижонда ишчидан алиментдан қарзини ушлаб қолмаган фермер жаримага тортилди
12:16 / 01.11.2024
Навоийда одамлар даромадини кўпайтириш масаласи кўриб чиқилди
21:27 / 31.10.2024
Навоий давлат университети ташкил этилди
21:16 / 31.10.2024