Ўзбекистон | 08:06 / 10.05.2022
20841
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ТИВ Шарқий Қуддусдаги вазият кескинлашганидан жиддий хавотир билдирди

“Ўзбекистон Шарқий Қуддусдаги вазият кескинлашганидан жиддий хавотир билдиради”, - дейилади мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги бугун тарқатган баёнотда, деб хабар қилмоқда “Дунё”.

Фото: Kun.uz

“Биз томонларни кескинликни кучайтирмасликка ва можарони тезроқ бартараф этиш учун барча зарур чораларни кўришга чақирамиз”, - деб таъкидланган ҳужжатда

Қайд этилишича, Фаластин - Исроил муаммосини ҳал қилиш халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ, БМТ Хавфсизлик кенгашининг аввал қабул қилинган резолюциялари ва “икки халқ учун икки давлат” тамойили асосида амалга оширилиши зарур. 

“Биз томонларни ихтилофни мулоқот ва дипломатия йўли билан ҳал қилиш учун вазминлик ҳамда сиёсий ирода кўрсатишга чақирамиз”, дейилади баёнотда.

Бундан олдин Шарқий Қуддусдаги Ал Ақсо масжиди яқинида фаластинликлар ва Исроил кучлари ўртасида тўқнашувлар содир бўлганди.

Исроил полициясининг таъкидлашича, фаластинликлар уларга тошлар улоқтирган, полициячилар кўздан ёш оқизувчи газ ва резина ўқлар билан жавоб қайтарган.

Мавзуга оид