Ўзбекистон | 15:52 / 10.05.2022
16682
1 дақиқада ўқилади

Қоплонлар яшаган Қоплонқирга саёҳат

Фото: KUN.UZ

6-8 май кунлари ОАВ вакиллари учун «Жанубий Устюрт» миллий табиат боғига медиатур ташкил қилинди. Kun.uz мухбири мазкур қўриқхона ҳудудига кирувчи Қоплонқирдан фотосуратларни тақдим қилади. Қўнғирот тумани ҳудудидаги Қоплонқир чинки Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон давлатлари ўртасида жойлашган.

Мазкур ҳудуд кўриниши жиҳатидан ажралиб туради. Баланд-баланд тепаликлар, бепоён кенгликлар инсонларни ўзига маҳлиё этиб қўяди. Журналистларни ўзига жалб қилган нарса – бу ҳудуднинг номи бўлди. Маълум бўлишича, Қоплонқир дея номланишига сабаб бу ерларда қадимдан қоплонлар яшаган ва улар ҳозир ҳам мавжуд эканлиги ҳақида маълумотлар бор.

Мавзуга оид