Ўзбекистон | 07:42 / 11.05.2022
17853
1 дақиқада ўқилади

Юнусободда «Tracker» ЙҲХБ инспекторини уриб юбориб, ағдарилиб кетди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар ИИББ ходимига нисбатан содир бўлган ЙТҲ ҳақидаги видеолавҳалар тарқалди. Пойтахт ИИББ расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, ушбу ҳодиса 2021 йилнинг 23 сентябрь куни соат 07:30 ларда Юнусобод тумани, Амир Темур кўчасида содир бўлган. 

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХБ инспектори кичик сержант Анвар Отабоев хизмат вазифасини ўташ жараёнида, 1973 йилда туғилган Ш.У. бошқарувидаги “Cobalt” русумли автомашинани ҳуштак ва жезл орқали тўхтатган.

Шу вақтда, унинг орқасидан ҳаракатланиб келаётган, 1989 йилда туғилган К.У. “Tracker” русумли автомашина бошқарувини йўқотиб, “Cobalt” билан тўқнашган ва хизмат олиб бораётган ЙҲХБ инспекторини уриб юбориб, ағдарилган ва дарахтга урилган.

ЙТҲ натижасида ЙҲХБ инспектори ҳамда “Tracker” автомашинасининг йўловчиси Д.У. тан жароҳатлари олиб касалхонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов якуни бўйича тўпланган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун судга юборилган. 

Мавзуга оид