Иқтисодиёт | 10:57 / 12.05.2022
20099
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Қозоғистонга 1,3 минг тонна ерёнғоқ етказиб берди

Ўзбекистон 3 ойда 23 та давлатга ерёнғоқ экспорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.

Фото: Getty Images

Қўмита хабарига кўра, 2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон 23 та давлатга қиймати 6,8 млн AҚШ долларига тенг бўлган 5,8 минг тонна ерёнғоқ экспорт қилган. 

Қайд этилишича, ерёнғоқ экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,4 минг тоннага камайган.

Ўзбекистон 2022 йилнинг дастлабки уч ойида энг кўп ерёнғоқ экспорт қилган давлатлар орасида Қозоғистон етакчилик қиляпти – 1,3 минг тонна.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди: 

  • Озарбойжон – 1,2 минг тонна;
  • Россия – 572 тонна;
  • Хитой – 523 тонна;
  • Афғонистон – 423 тонна;
  • Туркманистон – 414 тонна;
  • Покистон – 325 тонна;
  • Нидерландия – 190 тонна.

Бундан олдин Ўзбекистон ун импорти ҳажмини оширгани хабар қилинганди.

Буғдой уни импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 22 минг тоннага ошган.

2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон буғдой унини энг кўп импорт қилган давлатлар орасида Қозоғистон етакчи – 91,2 минг тонна.

Мавзуга оид