Жамият | 09:06 / 14.05.2022
38630
1 дақиқада ўқилади

Тошкент туманида қайнона ва келин ўртасидаги жанжал ўлим билан якун топди 

Ижтимоий тармоқларда қайнона келинини ўлдирганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Бош прокуратура матбуот хизмати ҳодиса юзасидан расмий маълумот берди.

Аниқланишича, 5 май куни соат тахминан 10:00 ларда Тошкент тумани, Чинор 7-тор кўчасида яшовчи, 1955 йилда туғилган аёл 1985 йилда туғилган, 3 нафар фарзанди бор келини билан ўзаро оилавий келишмовчилик сабабли жанжаллашган. 

Хабарда айтилишича, жанжал давомида аёл ошхона пичоғи билан келинининг чап кўкрак қисмига бир маротаба зарба берган.

Олган тан жароҳати туфайли жабрланувчи шифохонага ётқизилган.

Шифокорлар томонидан кўрсатилган зарур тиббий муолажаларга қарамасдан 9 май куни келин шифохонада вафот этган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Айбланувчи аёлга нисбатан "қамоққа олиш" эҳтиёт чораси қўлланилган, дейилади хабарда.

Тошкент тумани ИИБ ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Мавзуга оид