Спорт | 15:15 / 14.05.2022
28923
1 дақиқада ўқилади
Хитой футбол бўйича 2023 йилги Осиё кубогини ўтказишдан бош тортди
Мусобақа келгуси йил 16 июнидан 16 июлигача Хитойнинг ўнта шаҳрида бўлиб ўтиши лозим эди.
Хитой эпидемиологик вазият сабабли футбол бўйича 2023 йилги Осиё кубоги мусобақасини қабул қилмайди. Бу ҳақда Осиё футбол конфедерацияси маълум қилди.
Қитъанинг 24 миллий жамоаси иштирокида ҳар тўрт йилда бир марта ўтказиладиган ушбу мусобақа келгуси йил 16 июнидан 16 июлигача Хитойнинг ўнта шаҳрида бўлиб ўтиши лозим эди.
«Осиё футбол конфедерацияси Хитойни ушбу турнирни ўтказиш ҳуқуқидан воз кечишга мажбур қилган COVID-19 пандемияси ҳолатини эътироф этади», — дейилади ОФК баёнотида.
Турнир ўтказиладиган мамлакат кейинроқ эълон қилинади.
Мавзуга оид
23:40 / 18.11.2024
Хитойда марказида боғ бўлган 270 метрли осмонўпар бино қурилади
17:34 / 18.11.2024
Хитой Ой тупроғидан ясалган ғиштлар ёрдамида у ерда база қурмоқчи
13:11 / 18.11.2024
Хитой Бухорода "яшил" саноат паркини барпо этади
11:31 / 18.11.2024