1 июндан иш ҳақи 12 фоизга оширилди
Президент фармони билан 2022 йил 1 июндан 1 июнидан бюджет ташкилотлари ходимлари иш ҳақи 12 фоиз миқдорида оширилди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Иш ҳақи миқдорини ошириш тўғрисидаги фармони имзоланди.
«Аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирлар кўламини кенгайтириш ҳамда фуқароларнинг даромадларини изчил ошириб бориш мақсадида 2022 йил 1 июндан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 12 фоизга оширилсин», дейилади фармон матнида.
2022 йил 1 июндан:
- Ўзбекистон ҳудудида энг кам иш ҳақи миқдори ойига 920 минг сўм (ҳозир 822 минг сўм);
- базавий ҳисоблаш миқдори — 300 минг сўм (ҳозир 270 минг сўм) этиб белгиланди.
Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори оширилиши билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланиши белгиланган.
Иш берувчиларга иш ҳақи миқдорини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган ҳолда тўлашни таъминлаб, иш ҳақи миқдорини меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига мувофиқ ошириш тавсия этилган.
Бундан аввал Ўзбекистонда тиббиёт ходимларининг ойлик маоши 15 фоизгача оширилгани хабар қилинганди. Шунингдек, пенсия ва нафақалар 2022 йил 1 майдан 12 фоизга оширилган. Стипендиялар эса ошмайди, фармонда бу ҳақда келтирилмаган.
Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев телеграм каналида талабалар учун контракт тўловлари нархи ошиши мумкинлигини ёзган.
«Қоидага кўра, талабаларнинг тўлов-контрактлари ҳам ошиши мумкин, сабаби базавий контракт миқдорлари меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига боғлаб қўйилган. Лекин бу борада хулосага бироз шошмаган маъқул. Сабаби кўплаб ОТМлар ўз имконидан келиб чиқиб, контракт миқдорларини ўзи белгилаяпти, бундан ташқари илгари Ҳукумат томонидан контракт миқдори оширилишига тақиқ қўйилган пайтлари ҳам бўлганди. Аниғини ОТМлардан аниқлаштириш керак», дейди у.
Унинг постида 1 июндан базавий ҳисоблаш миқдорига боғланган тўловлар ҳам ошиши эслатиб ўтилган. «Масалан, маъмурий жарималар, солиқлар, давлат божлари ва шу каби бошқа тўловлар. Масалан, илгари 1 «минималка» жарима 270 минг сўм бўлган бўлса, 1 июндан 300 минг сўм бўлади», дея қайд этади у.
Мавзуга оид
12:08 / 25.04.2024
ТТА ва Стоматология институтида хорижий тиллардан сертификат олганларга стипендия берилмаётгани айтиляпти
16:58 / 06.02.2024
ТДЮУ талабалари учун “Тошкент шаҳар прокурори стипендияси” жорий этилади
13:51 / 15.12.2023
Корея ўзбек талабалари учун қўшимча стипендиялар ажратади
18:58 / 16.11.2023