Ўзбекистон | 07:53 / 21.05.2022
9719
1 дақиқада ўқилади

АҚШ давлат котиби ёрдамчиси бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келяпти 

2022 йил 23-25 май кунлари Америка Қўшма Штатлари давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси Доналд Лу бошчилигидаги АҚШ делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи бўлиб ўтади.

Фото: АҚШ Давлат департаменти

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, бўлажак учрашувлар ва музокаралар чоғида турли соҳалардаги Ўзбекистон-АҚШ муносабатларининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинади.

Қайд этилишича, минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилади.

Маълумот учун, 2022 йил 6-9 март кунлари Ўзбекистон ташқи ишлар вазири бошчилигидаги делегациянинг АҚШга ташрифи бўлиб ўтганди.

Вашингтонда АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен, унинг ўринбосарлари Узра Зея ва Лиза Петерсон, давлат котиби ёрдамчиси Доналд Лу, АҚШ президенти маслаҳатчиси Элизабет Шервуд-Рендалл, халқаро диний эркинлик соҳасида махсус топшириқлар бўйича элчи Рашад Ҳусайн ҳамда АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Томас Вест билан музокаралар ўтказилган.

Мавзуга оид