Жамият | 21:06 / 21.05.2022
13303
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда содир бўлган ЙТҲда Зил билан тўқнашган Nexia-3 йўловчиси вафот этди

Катта тезликда ҳаракатланган Nexia-3 Зилнинг кузовига келиб урилган. Оқибатда енгил машина йўловчиси оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонада вафот этган.

Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 19 май куни соат 16:30 ларда 4Р-35 Жиззах-Пахтакор-Гагарин автомобил йўлининг Пахтакор тумани ҳудудидан ўтган 46-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

1981 йилда туғилган ҳайдовчи Nexia-3 машинасини Жиззах-Гагарин йўналишида бошқариб бораётиб, ўзидан олдинда кетаётган 1978 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувида бўлган Зил юк машинасига урилган.

Оқибатда Nexia-3 машинасида кетаётган йўловчи турли даражада тан жароҳатлари олиб, шифохонада вафот этган.

Дастлабки суриштирувларда аниқланишича, юк машинаси чапга қайрилаётганда машина ортидан катта тезликда ҳаракатланиб келаётган Nexia-3 унинг орт кузов қисмига келиб урилган ва пачоқ бўлиб йўл четига ағдарилиб кетган.

Мавзуга оид