Ўзбекистон | 13:53 / 25.05.2022
10566
1 дақиқада ўқилади

Тошкент аэропортида рейсга навбатсиз ўтиш имконини берувчи пулли хизмат ишга туширилди

“Тошкент” халқаро аэропортининг учиб кетиш терминалида “Fast Track” хизмати ишга туширилди. Хизмат йўловчиларга рейсга рўйхатдан ўтиш, божхона ва паспорт назорати, шунингдек, парвоз олдидан текширувлардан навбатсиз ўтиш имконини беради.

Фото: Uzbekistan Airports

“Fast Track” хизматидан фойдаланиш учун йўловчи жўнаш терминалидаги маълумот бурчагига мурожаат қилиши керак. Тўлов амалга оширилганидан сўнг аэропорт ходими йўловчини махсус коридор бўйлаб стерил зонагача кузатиб боради ва у ердан йўловчи мустақил равишда бортга чиқади.

Uzbekistan Airports хабарига кўра, “Fast Track” хизматининг нархи – 170 000 сўм. Оила аъзолари билан учаётган йўловчилар учун “Оилавий” пакети бор.

Мавзуга оид