684 нафар ёшлардан иборат «Келажак лидерлари» клублари ташкил этилди
684 нафар энг муносиб ёшлардан иборат “Келажак лидерлари” клублари ташкил этилди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова маълум қилди.
“Расмий хабарлар” каналида ёзилишича, “Келажак лидерлари”ни шакллантириш мақсадида ўтказилган 4 босқичли танловда 6 246 нафар иқтидорли ёш иштирок этган. Улар орасидан жами 684 нафар энг муносиб ёшлардан иборат “Келажак лидерлари” клублари ташкил этилди.
Маълум қилинишича, “Келажак лидерлари” клублари аъзоларининг билим ва кўникмаларини ошириб бориш мақсадида тренинглар ўтказилмоқда.
“Ўқув дастурини тугатганларга сертификатлар топширилиб, улар Миллий кадрлар захирасига киритилади”, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
19:00 / 05.11.2024
"Келажак лидерлари" махсус малака ошириш дастурининг янги мавсумига старт берилди
09:36 / 22.01.2020
Ўзбекистон ҳукумати футбол клубларига алоқадор янги қарор қабул қилади
18:15 / 26.02.2019
Хотин-қизлар қўмитаси қошида “Нодавлат нотижорат ташкилотлар Клуби” иш бошлайди
20:52 / 16.06.2018