“Болам масжид қурмоқчи эди” – хаста йигит орзуси
Фарғоналик 24 ёшли Машрабжон Абдувалиев буйрак етишмовчилиги хасталигига чалинган. Унга буйрак кўчириш операцияси зарур. Бир нечта операцияни бошдан ўтказган беморнинг аҳволи кун сайин оғирлашмоқда.
Машрабжон Абдувалиевда буйрак етишмовчилиги хасталиги аниқланган. Тўрт ўғилни тарбиялаётган фарғоналик оила бу касалликдан қутулиш учун ҳамма нарсасини сотишга мажбур бўлган. Орада бир нечта операцияларни бошдан ўтказган 24 ёшли беморнинг аҳволи эса кун сайин оғирлашмоқда. Онаси Малика Абдураимованинг айтишича, ўғлига буйрак кўчириш операцияси тавсия қилинган. Унинг ҳаётини сақлаб қолишда бу муолажа зарурлиги сабаб отаси ўз буйрагини фарзандига беришга тайёр. Аммо бу мураккаб операция учун кетадиган маблағ йўқлиги оила аъзоларини ташвишга солмоқда.
“Онани яратмасин экан. Боламни бу аҳволда кўриш қийин бўляпти. Ўғлим ҳаммага ёрдам беришни истайдиган бола эди. Соғайиб кетса, одамларга масжид қуриб беришни ният қилган. Кун сайин саломатлиги ёмонлашаётганини кўриш азоб бўляпти. Боламнинг дарди ариши учун жонимниям берардим”, – дея йиғлайди фарзанди учун куйган онаизор.
Бу ота-онанинг ҳозирги ҳолатини фарзанд ўстираётган ҳар бир оила яхши ҳис қилади. Бир фарзандни вояга етказганда, унинг келажаги билан боғлиқ эзгу ниятлар оғир касаллик соясида қолиб кетишини ўйлашнинг ўзиёқ қўрқинч уйғотади. Ўйлаймизки, уларга елкадош бўлишни истаганлар орамизда кўплаб топилади.
Машрабжон Абдувалиевга оид маълумотлар:
Универсалбанк: 6262 8300 4317 2204 Машрабжон Абдувалиев номида
Виза: 4073 4200 8733 1736 Машрабжон Абдувалиев номида
Мавзуга оид
13:08 / 31.08.2024
АҚШда шаҳар ҳокимияти 12 ёшли боланинг хайрия дўконини ёпди. Аҳоли бола учун 20 минг доллар йиғиб берди
08:23 / 20.08.2024
Ўзбекистонда умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади
13:19 / 03.07.2024
150 миллион сўмга сотилган суратлар — Тошкентда “Орзу” хайрия кўргазма-аукциони бўлиб ўтди
14:51 / 29.06.2024