Иқтисодиёт | 08:35 / 03.06.2022
27924
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Қозоғистондан 430 млн долларлик озиқ-овқат маҳсулотлари сотиб олди

Озиқ-овқат маҳсулотлари импортида етакчи 10 та давлат маълум қилинди. Давлат статистика қўмитаси тегишли хабар билан чиқди.

Фото: Kun.uz

Қўмита маълумотига кўра, 2022 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонга озиқ-овқат маҳсулотлари импортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар орасида Қозоғистон етакчилик қилмоқда – 430,3 млн доллар.

Кейинги ўринларни мос равишда 284 млн доллар ва 128 млн долларлик озиқ-овқат маҳсулотлари олиб келинган Россия ҳамда Бразилия эгаллади.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:

  • Беларусь – 49,3 млн;
  • Покистон – 39,4 млн;
  • Эквадор – 21,5 млн;
  • Туркия – 21 млн;
  • Хитой – 18,1 млн;
  • Эрон – 17 млн;
  • Украина – 11,8 млн АҚШ доллари.

Бундан олдин Ўзбекистонга импорт қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари қиймати маълум бўлганди.

Мавзуга оид