Ўзбекистон | 07:29 / 03.06.2022
27896
1 дақиқада ўқилади

Харидорлар чекини рўйхатдан ўтказиб, 16,5 млн сўм кешбэк тўплаган кассир аниқланди

Давлат солиқ қўмитаси харидорлар чекини рўйхатдан ўтказиб, 16,5 млн сўм кешбэк тўплаган кассир ҳақида маълумот берди.

Фото: Давлат солиқ қўмитаси

Қайд этилишича, фуқаро Б.Р апрель ойида 443 та 1,8 млрд сўмлик чекларни рўйхатдан ўтказиб, 18 183 656 сўм кешбэк тўплаган. Шундан, 1,6 млрд сўмлик 152 та чеклар «АА» корхонасидан олинган бўлиб, уларга 16 485 000 сўмлик кешбэк ҳисобланган.

Ўрганиш натижасида ушбу фуқаро «АА» корхонасида кассир лавозимида ишлаши маълум бўлган ва рўйхатдан ўтказилган чеклар шубҳали бўлгани сабабли ҳисобланган 16 485 000 сўмлик кешбэк суммалари бекор қилинган.

Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 12 майдаги 255-сон қарорига мувофиқ, Давлат солиқ қўмитаси онлайн назорат касса техникаси чекини солиқ органлари мобил иловасида рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсдан унинг ҳақиқий харидлари тўғрисидаги тасдиғини сўраб олишга, харид ҳақиқатда ушбу жисмоний шахс томонидан амалга оширганлиги шубҳали бўлган тақдирда товарлар (хизматлар) қиймати бир қисмини қайтаришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.

Мавзуга оид