БАА компанияси Самарқанд ва Тошкентга парвозларни амалга ошириш учун рухсат олди
Венгриянинг «Wizz Air» лоукостери қошидаги БААда фаолияти юритувчи шуъба корхона Ўзбекистонга парвозларни амалга ошириш учун рухсат олди. Бу ҳақда Gazeta.uz ёзмоқда.
Ўзбекистоннинг БААдаги элчиси Абдулазиз Оққуловнинг Gazeta.uz'га маълум қилишича, Ўзбекистон Транспорт вазирлиги Венгриянинг «Wizz Air» лоукостер авиакомпанияси шуъба корхонаси бўлмиш «Wizz Air Abu Dhabi»га Ўзбекистонга парвозларни амалга ошириш учун рухсатнома берган.
«Wizz Air Abu Dhabi» БАА пойтахти Абу Дабидан Самарқанд ва Тошкентга ҳафтасига 4 та рейс қўйишни режалаштирган. Элчининг сўзларига кўра, лоукостер 298 та эконом класс ўринга эга Airbus A321 самолётига буюртма берган ва лоукостер сифатида яхши нархлар таклиф қилмоқда.
Мавзуга оид
15:28 / 14.11.2024
БАА билан меҳнат мигрантларини ишга жойлаштириш бўйича меморандум имзоланиши мумкин
14:15 / 12.11.2024
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда
15:31 / 26.10.2024
Дубайда дунёдаги энг ингичка осмонўпар бино қурилмоқда
12:00 / 23.10.2024