Футбол ва мини-футбол бўйича ДХХ раиси кубоги Тошкент шаҳар босқичига қуръа ташланди
Футбол ва мини-футбол бўйича Давлат хавфсизлик хизмати раиси кубогининг Тошкент шаҳар босқичига қуръа ташланди.
Тошкент шаҳар саралашининг дастлабки босқичларини муваффақиятли якунлаган 12 тадан маҳалланинг футбол ва мини-футбол жамоалари Тошкент шаҳар чемпионлиги учун курашни бошлаш арафасида. Кеча улар 2-босқичдаги рақибларини билиб олишди.
Сўнгги йилларда анъанавий равишда ўтказилаётган ушбу мусобақа ўтган йилда 60 мингдан зиёд ёшларни ўз атрофида бирлаштиришга эришганди. Турнирда иштирокчилар 3 босқичда бош соврин учун кураш олиб боряпти.
I-босқич туман саралаш мусобақалари 2022 йилнинг апрель-май ойларида ўтказилди, II-босқич – Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар бўйича саралаш мусобақалари июнь-июль ойларида, III-босқич – республика бўйича финал мусобақалари август ойида ўтказилади.
Ўтган йилги мусобақада Қашқадарё вилояти, Қамаши тумани, "Самарқанд" МФЙ жамоаси ғолибликни қўлга киритганди.
Мавзуга оид
11:27 / 14.09.2024
Россия, Тожикистон ва Қирғизистондан олиб келинган наркотик моддалар тўхтатиб қолинди
09:20 / 13.09.2024
Ўзбекистон ДХХ ва Туркия миллий разведкаси раҳбарлари музокара ўтказди
13:43 / 10.09.2024
Тошкентда 2 нафар адвокат ва юрист қўлга олинди
19:02 / 09.09.2024