Спорт | 08:26 / 11.06.2022
43042
1 дақиқада ўқилади

Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги 11-жангида ҳам нокаут билан ғалаба қозонди

Олимпиада ва жаҳон чемпиони, оғир вазн тоифасида (+90,7 кг) ҳаракат қилиб келаётган боксчи Баҳодир Жалолов (11-0, 11КО) 11 июнь тонгида Нью-Йоркда ўтган жанг оқшомида рингга кўтарилди. 

Фото: Instagram / bakhodirdjalolov

Showtime томонидан ташкил этилган турнирда ўзбекистонлик боксчига бельгиялик Жек Муловей (11-3-1, 7КО) рақиблик қилди. 

Жанг 8 раундга мўлжалланган эди. Баҳодир деярли барча раундларда очколар бўйича устунлик қилди,  6-раунд охирида рақибини нокдаун ҳолатига туширди, сўнгги раунд бошида эса «пишиб етилган» нокаут рўй берди. Натижада ҳамюртимиз нокаутли сериясини давом эттирди.

Маълумот учун, бу Жалоловнинг профессионал фаолиятидаги 11-жанги бўлди. У аввалги баҳсини 18 март куни БААда ўтказиб, Камил Соколовскини 5-раундда техник нокаут эвазига мағлуб этган эди.

Мавзуга оид