Жамият | 20:04 / 12.06.2022
17466
1 дақиқада ўқилади

Фарғона вилоятида ҳаракатдаги Orlando ёниб кетди

Фото: Фарғона вилояти ФВБ

Фарғона вилояти Ёзёвон туманида ҳаракатланиб кетаётган Orlando автомобилида содир бўлган ёнғин ўчирилди, деб хабар бермоқда вилоят ФВБ матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, 12 июн куни соат 09:56 да туманнинг «Янгибўстон» МФЙ ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган, 2014 йилда ишлаб чиқарилган Orlando русумли автомобилнинг техник носозлиги оқибатида ёнғин келиб чиққан.

Ўт ўчирувчилар ёнғин жойига соат 10:14 да етиб боришган, ёнғин соат 10:15 да ўраб олиниб, 10:19 да ўчирилган. Тахмин қилинишича, ҳодисага электр симлари қисқа туташуви сабаб бўлган.

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

Бундан аввалроқ Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида Captiva ёниб кетгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид